Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚУВАСОЙЛИК МАФТУНАХОН ҲОКИМЖОНОВА “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ-2022” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ
2022-10-22 21:27:42 115
20-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Пучон университетида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2022” республика касбий кўрик-танлови ташкил этилди.
Унда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 70 нафар педагог (ҳар бир ҳудуддан 5 нафардан) 5 та номинация бўйича ўз куч ва маҳоратини синовдан ўтказди. “Энг яхши методист тарбиячи”, “Энг яхши креатив тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши лойиҳа муаллифи”, “Моҳир қўл устаси” каби номинацияларда беллашувлар қизғин кечди.
Қувонарлиси, мазкур кўрик-танловнинг “Энг яхши методист тарбиячи” йўналишида Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилган иштирокчи, Қувасой шаҳридаги 22-сонли ДМТТ тарбиячиси Мафтунахон Ҳокимжонова 1-ўринни қўлга киритди.
Танлов ғолиблари келгусида мактабгача таълим йўналиши бўйича ОТМларга киришда имтиёзларга эга бўлади. Шунингдек, ғолибларга пул мукофотлари ва совғалар топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram