Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 216 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАРҒОНАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-07-29 20:59:58    305

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан “Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” номли байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳуршиджон Аҳмедов, вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибият мудири Мўйдинжон Ҳолматов иштирок этди.

Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган славян, турк, татар, немис, тожик, қирғиз, яҳудий, корейс миллий маданий марказлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда сўз олганлар томонидан бағрикенглик – давлатимиз сиёсатининг асосий ғояларидан бири эканлиги яна бир бор таъкидланди. Юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар эзгу орзу-умид, аниқ мақсад ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлиб яшаётганликлари бунинг исботи эканлиги қайд этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табриги, унинг мазмун-моҳияти, турли миллатларнинг кўп йиллик урф-одат, анъана ва қадриятларини ривожланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтилди.

“Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилиниб, Фарғона вилояти турк миллий маданий маркази раиси Тахир Кападзе ҳам "Дўстлик" ордени билан мукофотлангани мамнуният билан тилга олинди.

Мамлакатда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни ривожлантириш борасида самарали фаолият олиб бораётган фарғоналик фаоллар номлари санаб ўтилди.

Миллий маданий марказлар қошида ташкил этилган ашула ва рақс жамоалари томонидан тайёрланган чиқишлар, қўшиқ ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram