Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 238 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ ВА “ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-08-02 12:43:16    523

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида жойлашган “Дўстлик уйи”да Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Президент фармонига кўра, тақдирланган бир гуруҳ фарғоналикларга давлат мукофоти ва кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбанов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар вакиллари қатнашдилар.

Дастлаб “Дўстлик уйи”да миллий маданий марказлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Шундан сўнг тадбирда сўз олганлар томонидан Давлатимиз раҳбари бошчиликларида миллатлараро дўстлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга юртимизда алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Фарғона вилоятида миллий маданий марказларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар амалга оширилгани, 8 та миллий маданий марказларга алоҳида хоналар ажратилиб, тўгараклар ўтиш ва турли тадбирлар ташкил этиш учун концерт зали замонавий кўринишга келтирилгани таъкидланди. Эндиликда миллий маданий марказларга ёшларни жалб этиш, улар фаоллигини ошириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли жабҳаларида самарали меҳнат қилиб, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган Фарғона вилояти турк миллий маданий маркази раиси Тахир Кападзега "Дўстлик" ордени топширилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти корейс миллий маданий маркази раиси Виктор Лян, Фарғона вилояти қирғиз миллий маданий маркази аъзоси Метин Каримов, Фарғона вилояти немис миллий маданий маркази аъзоси Ирина Павлова, Сўх тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Ўктамжон Эргашевлар ҳам “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонларини тантанали қабул қилиб олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram