Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙНИНГ ЙИРИК RONGJIANG САРМОЯ ГУРУҲИ ФАРҒОНАДА ҚАТОР ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2023-12-26 17:45:10    6334

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида фаолият олиб борувчи йирик Rongjiang сармоя гуруҳи раҳбари Ван Юэ Ху бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистонда, хусусан, Фарғона вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаган Ван Юэ Ху, Rongjiang вилоятимиз ҳудудида қурилиш ва девелоперлик соҳасига ўз инвестицияларини йўналтиришга тайёр эканини маълум қилди.

Rongjiang сармоя гуруҳи раҳбари Хитойнинг халқаро бозорда ўз ўрнига эга қатор компаниялари иштирокида вилоятимизда Хитой саноат ва хизмат кўрсатиш парки ташкил этиш, Фарғона ва Хитой ўртасида ўзаро савдо кўламини кенгайтириш, бу мақсадда Фарғонада Хитой Транспорт-логистика марказини ташкил этиш каби лойиҳаларда иштирок этиш режасини маълум қилди.

Барча йўналишларда ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ва вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram