Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ШИША ВА ОПТИК ТОЛАЛАР ҲАМДА БАЗАЛЬТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УСТИДА ИШ ОЛИБ БОРМОҚДА

×

 2024-08-04 20:28:11    1400

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Nanjing Fiberglass компанияси бош директори Сунг Минг бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Хитой инвестицияси ҳисобига вилоятимизда саноат ва қурилиш учун махсус шиша тола, базальт маҳсулотлари ҳамда оптик тола ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона делегациясининг жорий йил июнь ойида Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида ушбу компания раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиб, қиймати 20 млн. доллар бўлган ушбу лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришилганди.

Бугунги учрашув чоғида режалаштирилаётган корхона Марказий Осиёда ягона бўлишини қайд этган Сунг Минг, қурилиш ва саноатда фойдаланиш мумкин бўлган шиша тола Хитойда ҳозирда кенг оммалашганини, бу маҳсулотга МДҲ давлатлари, Европа ва АҚШда талаб юқори эканлигини таъкидлади.

Куни кеча Фарғона политехника институти фаолияти билан ҳам танишганларини билдирган хитойликлар, биргаликда муҳандис кадрлар тайёрлаш имкониятини кўриб чиқилгани, келгусида институт билан ҳамкорлик қилинишини билдирдилар. Компания вакиллари Марказий Осиё сервислари учун муҳандисларни Фарғона политехника институтида тайёрлаш ва уларни Хитойда малакасини оширишга тайёрлигини қўшимча қилдилар.

Вилоят ҳокими мазкур махсус шиша тола, базальт хомашёси, оптик тола ишлаб чиқариш бугун мамлакатимиз учун жуда муҳимлигини таъкидлаб, лойиҳани тез фурсатда ишга туширишга ҳар томонлама амалий кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram