Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 110 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ПАРАЛИМПИЯ ЧЕМПИОНЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2024-09-10 18:41:48    689

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган ва чемпионлар қаторидан жой олган фарғоналик спортчилар тантанали равишда кутиб олинди.

Вилоятимиз спортчилари Фарғона шаҳрига кириш дарвозасидан "Само" спорт мажмуасигача бўлган масофага кортежда ҳаракатланиб, минглаб спорт мухлислари ва ватандошларимизнинг олқишлари остида кузатиб борилди.

“Само” спорт мажмуасида вилоят ҳокимлиги вакиллари, мураббийлар, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали тадбир ўтказилди. Тантанада вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов сўзга чиқиб, Паралимпия чемпионларини тарихий ғалаба билан табриклади.

Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинларида вилоятимиз спортчилари ҳам фаол иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олдилар. Пара енгил атлетика бўйича F57 классининг найза улоқтириш баҳсларида Ёрқинбек Одилов олтин медалга сазовор бўлди. Пара таэквондо WT бўйича аёллар ўртасида K44 таснифида Зиёдахон Исоқова, пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F46 классида найза улоқтириш дастурида Шаҳина Йигиталиева кумуш медалини қўлга киритган бўлса, пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F57 классида диск улоқтириш беллашувларида иштирок этган Моҳигул Ҳамдамова эса бронза медалини нақд қилди.

Ўзбекистонлик паралимпия спортчилари ҳам нималарга қодир эканлигини яна бир бор амалда исботлаб, 168 та давлат вакиллари иштирок этган ушбу нуфузли мусобақаларда умумжамоа ҳисобида фахрли 13-ўринни қўлга киритишди. Жамоадошларимиз 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза медалларига сазовор бўлдилар.

Бундай юқори натижага эришилишида фарғоналик 4 нафар спортчиларимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Тадбир давомида вилоятимиз вакиллари - паралимпия чемпионларининг ота-оналари, мураббийларига юртимиз байроғини жаҳон узра баланд кўтарадиган мана шундай матонатли ва ватанпарвар фарзандларни тарбиялаганликлари учун алоҳида ташаккур билдирилди.

Тадбирда спортчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам сўз олиб, яратиб берилаётган эътибор ва имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram