Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎзА: Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар топширилди
2019-03-03 13:51:18 177
Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари учун 30 оилага мўлжалланган янги кўпқаватли уй фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, яқинлари, вилоят ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимизда миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва яшаш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган мазкур уйлар ҳам ана шу ишларнинг амалдаги ифодасидир.
– Барча шароитларга эга уч хонали уй биз учун катта совға бўлди, –дейди сержант Аъзамжон Жабборқулов. – Бугун оила аъзоларимнинг қувончини кўриб, бу касбини танлаганимдан янада фахрландим. Албатта, бундай шароитлар бизга халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда янада катта куч-ғайрат, шижоат бағишлайди.