Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА 30 НАФАР ФУҚАРО КАРАНТИНДАН СЎНГ УЙЛАРИГА ЖЎНАТИЛДИ
2020-04-26 14:39:40 171
Бугун, 26 апрель куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги сиҳатгоҳдан шу йил 25 март куни Истанбул-Фарғона чартер рейс билан келиб карантинга олинган ва коронавирус касаллиги тасдиқланмаган 30 нафар фуқаролар назорат муддатини тўлиқ ўтаб бўлгач уйларига жўнатилди.
Уларнинг 17 нафари Тошкент шаҳри, 5 нафари Самарқанд, 4 нафари Aндижон ва яна Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятидан эди.
Тиббий кўрик, текширув ва таҳлиллар белгиланган муддат ва шартларда амалга оширилди. Улар махсус транспорт воситаларида манзилларига кузатилди.
Шуни айтиш керакки, мазкур рейсда учиб келганларнинг бир қисми карантин муддати тугамаганлиги учун Риштондаги саломатлик марказида карантинда сақланмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати