Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОНДА “КУЛОЛЛАР ШАҲАРЧАСИ”ГА РАМЗИЙ ТОШ ҚЎЙИЛДИ
2020-05-01 18:33:34 117
Риштон - Буюк Ипак йўлида ташкил топган, Фарғона водийсининг энг қадимий шаҳарларидан бири саналади. Риштон кулолчилиги мактабининг довруғи эса бутун дунёга машхур.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Риштонда “Кулоллар шаҳарчаси”ни барпо этиш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Бугун риштонлик кулоллар учун тарихий кун бўлди. Ушбу мажмуанинг биринчи тамал тоши қўйилди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевлар иштирок этди.
“Кулоллар шаҳарчаси”да 20 та уста кулоллар учун махсус устахона, дўконлар қурилади. Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мажмуа таркибида меҳмонхона қурилиши ҳам режалаштирилган. Бу ерда 100 та янги иш ўрни яратилади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube