Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЯНА 12 НАФАР БЕМОР ХАСТАЛИКДАН БУТКУЛ СОҒАЙДИ
2020-05-01 20:21:16 153
Бугун, 1 май куни Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган яна 12 нафар бемор шифо топди ва улар масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган беморларнинг 11 нафари Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан олиб келинган кейинчалик карантин чоғида касаллик аниқланган беморлар эди. Бир нафари фарғоналик бемор (Ёзёвон туманидан) коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.
Улардан 4 нафари Тошкент шаҳридан, 4 нафари Самарқанд ва Андижон вилоятларидан, қолганлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидан бўлган фуқаролардир.
Эслатиб ўтамиз, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу кунга қадар 61 нафар бемор соғайган бўлса, бугун уларнинг сони 73 нафарга етди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube