Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИГА “МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ФИДОКОРИ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ
2021-01-06 10:06:31 138
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган бир гуруҳ юртдошларимиз «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров ҳам бор.
Маданият вазирлиги республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази директори Азамат Ҳайдаров ҳамда вилоятимизнинг таниқли санъат соҳаси вакиллари ушбу кўкрак нишонини тантанали равишда вилоят раҳбарига топширдилар.
“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланган вилоятимиз раҳбари Хайрулло Хайитбаевични муборакбод этамиз.