Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ”НИНГ ДАСТЛАБКИ ЧОРАК ФИНАЛЧИЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
2021-01-27 22:49:46 165
Фарғонада бўлиб ўтаётган футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги-2021” халқаро турнирининг дастлабки чорак финалчилари аниқланди.
Бугун, 27 январь куни “А” ва “В” гуруҳларида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди.
“А” гуруҳида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 3 ўйинда 3 ғалаба билан гуруҳ ғолиби бўлишди. Бугунги баҳсда “Нефтчи” “Андижон-2” устидан 5-1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.
Сўнгги учрашувда Уйчининг “Пахтакор-79” жамоаси билан 1-1 ҳисобидан дуранг ўйнаб, гуруҳ босқичида 4 очко жамғарган Қирғизистоннинг “Нур Баткен” жамоаси, тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга йўлланма олди.
Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси “В” гуруҳидаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, юз фоизли натижани қайд этди. Анвар Бердиев шогирдлари сўнгги турда “Навбаҳор-2” клубини 1-0 ҳисобида мағлуб этишди.
Олдинги турда мағлубиятга учраган “Турон” жамоаси ҳам сўнгги турда ғалаба қозониб, 6 очко билан “В” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва чорак финалга йўлланма олди. Яйпанликлар учинчи турда Андижон вилоятининг “Уз Тонг Хонг Ко” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Эртага “С” ва “D” гуруҳларида сўнгги тур ўйинлари ўтказилади.