Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 204 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Замонавий уловлар топширилди

×

 2018-02-27 19:03:41    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида Мажбурий ижро бюросининг туман ва шаҳар бўлимлари инспекторларига мопед-скутерларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-тарожликнинг олдини олиш, суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш каби муҳим вазифаларни бажаришга хизмат қиляпти.

Маросимда сўз олган Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Муродхон Аҳмедов ҳамда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исмоиловлар бюро ходимларининг сидқидилдан меҳнат қилаётгани, ходимларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун давлатимиз томонидан барча қулай шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда 3 нафар бюро раҳбарларига хизмат автомашиналари, барча туман ва шаҳар бюро инспекторларига замонавий мопед улов – скутер калитлари тантанали равишда топширилди.

– Бу рағбат фаолиятимизнинг янада самарали бўлишига хизмат қилади, – дейди бюронинг Бувайда туман бўлими давлат инспектори Алишер Назиров. – Келгусида ҳам халқ фаровонлиги юксалтириш йўлида бутун куч-ғайратимиз билан астойдил меҳнат қиламиз.

– Фаолиятимизнинг туб масқади халқимиз фаровонлиги таъминлаш. Тўлов тизимини яхшилаш орқали электр ва газ тармоқларини модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга эришилади. Бизга берилган имтиёз ва қулайликлар ана шу вазифаларни сидқидилдан адо этишга ундайди, –  дейди Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Тўлқин Абдуллаев.

 


Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шамсиддин ҚОРАБОЕВ олган суратлар.