Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Индонезиядан келтирилган аччиқ қалампир

×

 2018-02-27 19:17:13    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Дунёдаги энг харидоргир қалампир навини Қўқон ўрмон хўжалигида етиштириш ва кўпайтириш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти

 Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан яқинда 13 нафар мамлакатимиз делегацияси аъзолари қитъамизнинг жадал ривожланаётган давлатларидан бири – Индонезия қишлоқ хўжалиги, хусусан, қалампир етиштириш ва экспорт қилиш соҳасидаги ютуқларни ўрганиш учун ўзаро тажриба алмашиб қайтишди.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Мансурхўжа Хўжаев делегация таркибида қатнашиб, ушбу ташрифнинг самараси сифатида вилоятимизда дастлабки амалий саъй-ҳаракатлар бошланди. Айни пайтда Қўқон ўрмон хўжалигида 40 гектар майдонга экиш учун Индонезиядан келтирилган аччиқ қалампир уруғи иссиқхона шароитида ундириляпти.

Бу аччиқ қалампир нави биздагига қараганда икки-уч баробар кўп ҳосил бериб, бир гектардан ўртача 40 миллион сўмгача даромад олиш мумкин, – дейди фаол ва фидойи, тажрибали ўрмон хўжалиги мутахассиси Мансурхўжа Хўжаев. – Энг муҳими, Индонезия аччиқ қалампири жаҳон бозорида жуда ҳам харидоргир эканлиги боис у асосан экспортга чиқарилади. Битта қалампир кўчатидан 400-450 тагача мева олиш имкони бор. Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, бизнинг иқлим шароитимизда мазкур аччиқ қалампир Индонезиядагидан ҳам серҳосил, сердаромад бўлади.

Қўқон ўрмон хўжалигининг экспорт-импорт бўйича мутахассиси Анваржон Деҳқоновнинг эътироф этишича, вилоятимизда етиштириладиган Индонезия қалампири 90 фоиз хорижга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Айни кунларда ушбу қалампирнинг табиий ҳолда пишгани, консерва сифатида тайёрланганига катта миқдорда буюртмалар шакллантириляпти. Ҳозиргача Россиянинг деярли барча ҳудудлари, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Польша, Грузия, Молдова сингари ўнлаб мамлакатлар билан келишувларга эришилди.

Индонезия қалампири ўзимиздаги маҳаллий навларга қараганда аччиқроқ, ҳажми бироз кичикроқ кўринишга эга, – дея суҳбатимизни давом эттиради Қўқон ўрмон хўжалиги аграноми Музаффар Жўраев. – Бугунги кунда пойтахтимиздаги ихтисослашган марказлар, институтлар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориляпти. Лабораториямизда инновацион ғоя ва технологияларни қўллаган ҳолда ушбу қалампир навини маҳаллий иқлим шароитимизга тўлиқ мослаштириш мақсадида турли тажрибалар ўтказиляпти. Биоўғитлар билан ишлаш, зараркунандаларга қарши курашиш соҳасидаги илк хулосалар шу кунларда амалиётга татбиқ этилади.

Таъкидлаш жоизки, Индонезиянинг тўрт фаслда ҳам ҳавоси мўътадил бўладиган шароитида аччиқ қалампир асосан очиқ ер майдонларида фермер ва ихчам-ихчам деҳқон хўжаликларида етиштирилади. Мутахассисларимиз мазкур навни юртимизда иссиқхона шароитида етиштириб, эртанги ҳосил олишни ҳам мақсад қилишган. Бу борада бошланган дастлабки саъй-ҳаракатлар яқин вақт ичида ўз самарасини бериши аниқ.

Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бош ўрмон инспектори Рафиқжон Турсунматовнинг айтишича, шу тариқа мазкур навдаги аччиқ қалампирни аҳоли томорқаларида ҳам кенг кўламда етиштириш мумкин. Боиси 60-80 кунда тайёр бўладиган аччиқ қалампирни томорқа хўжалигида етиштириш орқали битта оила бир мавсумда ўртача 9-10 миллион сўм даромад олиши мумкин. Ўз навбатида Қўқон ўрмон хўжалиги мутахассислари мазкур қалампир навини вилоятимизда фермер хўжаликлари дала майдонларида бошоқли дон экинидан сўнг парваришлаб, улкан даромад олиш бўйича керакли тавсияларни ишлаб чиқишмоқда.

Эзгу ташаббус вилоятимизда инсон организми учун дармондориларга бой, иштаҳани очувчи, кўплаб касалликларнинг олдини олишда самарали профилактика, энг асосийси катта даромад манбаи бўлган аччиқ қалампир етиштириш тажрибасини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.                                     

 

Ботир МАДИЁРОВ,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.