Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Очиқлик индекси” рейтинги: Фарғона вилояти ҳокимлиги 3-ўринга кўтарилди

×

 2018-03-31 21:38:58    78

PDF юклаш
Чоп этиш


2018 йил 30 март куни соат 11.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси биносида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиблари, ОАВ вакиллари иштирокида палатанинг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан брифинг ўтказилди.

Унда республика бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 2017 йил давомидаги фаолияти “очиқлиги индекси”нинг рейтинг натижалари эълон қилинди.

Баҳоланган 100 баллик тизимда Фарғона вилоят ҳокимлиги фаолияти очиқлиги кўрсаткичлари жами 80 баллни ташкил этганлиги ҳамда  ҳокимиятлар бўйича – Тошкент шаҳри (89 балл) ва Наманган вилояти (87 балл) ҳокимликларидан кейин 3 ўринда; барча (52 та) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бўйича эса 22 ўринда қайд этилди.

фото: xabar.uz

Йиғилишда шунингдек, соҳада ўтган йилга нисбатан ижобий ўзгаришларга, жумладан, Фарғона вилояти ҳокимлиги фаолиятининг очиқлик кўрсаткичларида 2017 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ўсишга эришилганлиги (2017 йил 1 январь ҳолатига 46 баллни ташкил қилиб, республика ҳокимиятлари (14 та) бўйича 13 ўринда, барча (47 та) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бўйича эса 45 ўринда қайд этилган эди) таъкидлаб ўтилди.

Маълумот сифатида айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарори иловасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлик кўрсаткичлари 66 пунктдан иборат мезонларга кўра баҳоланади.

Бундан ташқари, йиғилишда соҳада қўлланилаётган янгиликлар ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди ҳамда очиқлик бўйича масъул бўлган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиблари мазкур соҳани янада ривожлантириш учун белгиланган норматив-ҳужжатларга асосан, ўзаро ҳамкорликда иш юритиши зарурлиги, масъулиятни янада кучайтириш кераклиги таъкидланди.