Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистон – умумий уйимиз: Дўстлик ва биродарлик фестивали

×

 2018-04-16 15:18:10    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Диёримизда истиқомат қилаётган миллат ва элатлар ўртасидаги тотувлик эзгу умумбашарий  қадриятга айланган.  Давлатимизда  бу қадрият ривожланишнинг устувор йўналишларида бири бўлиб, дўстлик ва биродарликнинг бардавом бўлишига хизмат қилмоқда.  

Олтиариқ тумани Жонибек маҳалла фуқаролар йиғинидаги 24-умумтаълим мактабида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида бўлиб ўтган тадбир анъаналарни янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан ўзига хос ўрин тутди.

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган қирғиз  миллатининг  урф-одатлари ва анъаналарини ўзида мужассам этган   кўргазма намойиши иштирокчиларга унутилмас таассуротларни ҳадя этди.  Қўлларида гул тутган,  қирғиз миллий либосидаги йигит ва қизларнинг  табассуми,  концерт дастуридаги чиқишлари  барчани илҳомлантирди.

– Ўзбекистон менинг юртим, –  дейди  67 ёшли Солияхон Собирова. – 5 нафар фарзандимни вояга етказиб,  13 невара, 4 нафар чеварали бўлдим. Дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамлаётганлиги қувонарли.

Тадбирда вилоятдаги 7 та миллий маданий марказ раҳбарлари  ва ансамбллари ўз чиқишлари билан байрамга янада файз киритдилар. Корейс, татар, немис, тожик, ўзбек тилларида янграган куй-қўйиқлар барчани аҳил-иноқликка, шу азиз Ватанда  ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришга ундади.

Мактаб ўқувчиларининг чиқишлари, рақслари гулдурос қарчаклар билан кутиб олинди. Қирғиз миллий маданий марказининг “Сулув қиз” ансамбли томонидан  ижро этилган  қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

– 24-умумтаълим мактабида 236 нафар ўқувчи таҳсил олади. Улар ўртасида дўсту биродарликни янада мустаҳкамлаш мақсадида  “Биз Ўзбекистон фарзандларимиз”, “Ўзбекистон келажагимиз” мавзуларида тадбирлар ўтказилиб келинади.  Қирғиз ва ўзбек анъаналарининг болалар тарбиясидаги ўрнига оид танловлар, кўргазмалар мунтазам ташкил этилмоқда, –  дейди туман халқ таълими  бўлими мудири ўринбосари Хавасхон Ҳакимова.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист   Қиличбек Тожиев  дилтортар наволари билан  иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади. 

***

Риштон туманидаги Навбаҳор, Ёйилма, Оқтомир маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида 24-умумтаълим мактабида ҳам шу мазмундаги тадбир бўлиб ўтди.

Айни вақтда Навбаҳорда ўзбек, қирғиз, татар, тожик, Ёйилмада ўзбек ва тожик, Оқтомирда ўзбек ва қирғиз халқлари дўсту-биродар бўлиб умргузаронлик қилмоқда. Бу хусусиятлар ўтказилган тадбирда ҳам ўз аксини топди. Ҳар бир миллат вакилининг миллий либосда ташриф буюриб, урф-одатларини ўзига хос тарзда акс эттирганини йиғилганлар катта қизиқиш билан кузатдилар. Тадбирда янграган тароналарда ҳам Ватан ва дўстлик, меҳр-оқибат туйғулари тараннум этилди.

– Маҳалламизда 4280 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларни бир-биридан айро тасаввур этиб бўлмайди. Чунки тўй-маросимларимиз, анъаналаримиз уйғун, – дейди Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алишер Сафаров. – Миллатлараро тотувликка юртимизда алоҳида эътибор қаратилаётгани, тинчлигимиз янада мустаҳкамланаётгани ҳар бир миллат вакилини фахрлантиради.

Ўтказилган тадбирда вилоятдаги миллий-маданий марказларнинг бадиий дастурлари намойиш этилди.

 

Камола ПОЛВОНОВА,

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ,

“Фарғона ҳақиқати”нинг махсус мухбирлари.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат