Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳақида Япония оммавий ахборот воситалари

×

 2018-05-04 09:29:43    73

PDF юклаш
Чоп этиш


       2018 йил  28-29 апрель кунлари Япониянинг «Sankei Shimbun», «Tokyo Shimbun», «The Sekai Nippo» ва «Sunday Sekai Nippo» газеталари, «Hokkaido Broadcasting» телекомпанияси каби етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва сайёҳлик компаниялари Фарғона вилоятига ташриф буюришди. Ташрифнинг асосий мақсади – ҳудуднинг асосий сайёҳлик йўналишларини ўрганиш орқали вилоятнинг туризм салоҳиятини Японияда тарғиб қилиш бўлди.

      Ижодий гуруҳ Қўқондаги Худоёрхон саройи, Жомеъ масжиди, Норбутабий мадрассаси каби диққатга сазовор жойларини тасвирга олишди. Японлар қабристони ҳам эътибордан четда қолмади. Меҳмонлар ушбу жойни зиёрат қилишди.

     ОАВ вакиллари Риштон туманидаги машҳур кулол А. Назиров фаолияти билан яқиндан танишишди. Риштон-Япония Маркази талабалари ёрқин чиқиш билан япон тилидаги кўникмаларини кўрсатиб ўтишди. Марғилон шаҳрида “Ёдгорлик” ипакчилик фабрикаси ҳамда Саид Аҳмадхўжа  мадрассаси – ҳунармандлар марказининг ипакли матоларни ишлаб чиқариш жараёнини тасвирга олишди. Қува шаҳридаги аллома Аҳмад ал-Фарғоний номли мажмуага ҳам ташриф буюришди.

    Ташкил этилган инфотур, албатта, келажакда ижобий натижаларини топиб, Фарғона вилоятининг кириш туризми ривожланишига хисса қўшади. Япония оммавий ахборот воситаларида вилоят сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш орқали ҳудуднинг туристик оқимини кўпайиши ва Япония томонидан туризм ёналишларига қизиқишни ошириши кутилмоқда.


Камила Мўминова