Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Умидсиз дил жаҳонда кам яралган

×

 2018-05-15 12:17:56    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотира ва қадрлаш куни Фарғона шаҳрининг А.Жомий МФЙда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахслар оила аъзолари учун янги уйларни топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Бу тадбир вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида байрам тантаналари давом этаётган унутилмас бир кунда ўтказиляпти,-деди вилоят раҳбари. – Муҳтарам Президентимизнинг совғаси бўлган ушбу уйлар мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу тамойилнинг амалдаги яна бир тантанасидир. Бу – орзу-умидлар билан яшаётган инсонларга ажойиб туҳфа. Давлат идораларининг асосий вазифаси халқимизни рози қилиш экан, вилоятимизда бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатлар изчил давом этади.

Янги уйларнинг калитлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Таъкидлаш жоизки, А. Жомий МФЙ, Нафосат кўчаси 70, 71-уйларда жойлашган қаровсиз ҳолатдаги мазкур иккита кўп қаватли уй Алишер Мирзаев раҳбарлигидаги “Глобал водий бизнес” МЧЖ бунёдкорлари томонидан олти ойда ана шундай муҳташам кўринишга келтирилди. Эски ётоқхонанинг 1,2,3 хонали хонадонларида барча замонавий шарт-шароитлар яратилиши учун 6 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу уйлардаги 19 та хонадон ногиронли бўлган шахслар оилаларга бепул берилиши режалаштирилган бўлиб, бугун 10 та ана шундай оила Ватан ичра кичик Ватан – ўз уйига эга бўлди. Уйлар ёнида тадбиркор Мирқодир Бобоқулов “Фар Моҳинур текстиль” МЧЖ фаолиятини ташкил этиб, 35 та янги иш ўрни яратди. Янги корхонада мазкур уйларда яшовчи кам таъминланган оила аъзолари, ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратилди. Замонавий болалар майдончасида ҳам барча қулайликлар мужассам.

Муҳайё Турсунова 5 нафар фарзандлари - I, II гуруҳ ногиронлари бўлган ўғил-қизи билан 1998 йилдан буён 1 хонали уйда яшаб келишар эди. Уч хонали янги уй калитини қабул қилиб олган онанинг қувонч кўз ёшлари миннатдорчилик туйғулари билан ҳамоҳанг бўлиб кетди. Зарифа Муҳаммаджонова турмушидан ажрагач, ота-онасининг қарамоғида 5 киши 2 хонали уйда исқтиқомат қилишган. Бугун Зарифа опанинг ҳам кўп йиллик орзулари рўёбга чиқди.

Янги уч хонали уй калитини қабул қилиб олган ногиронлиги бўлган шахс сифатида эътироф этилган Мавлуда Ўрмонова 3 нафар ногирон фарзандлари билан ижарама-ижара яшашга мажбур эди. Турмуш қийинчиликларидан зада бўлиб кетган муштипар она бепул янги уй, мебель, ошхона ва ётоқхона жиҳозларига эга бўлганидан қувонч кўз ёшларини яшира олмади. Бу оила аъзолари ҳам ўз уйларида энди бахтли яшаш имконига эга бўлишганидан беҳад мамнун.

Шу куни бир умрлик орзу-армонлари амалга ошган Раъно Солиева, Оксана Илёсова каби бахтли инсонлар қувончига вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бўлим ва бошқармалар раҳбарлари ҳамда  кенг жамоатчилик вакиллари шерик бўлдилар.

Байрам тадбирида уруш йилларининг машҳур куй-қўшиқлари, миллий наволар, қардош халқларнинг қадрдон оҳанглари жаранг сочиб, барчани шодон даврага чорлади. Болаларнинг ўйин-кулгилари эса даврага янада файз, кўтаринки кайфият бахш этди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов қатнашди. 

 

Ботир МАДИЁРОВ.

Суратни  Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.