Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Болаларга беринг дунёни

 2018-05-31 12:23:57    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталик доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2006-2011 йилларда туғилган қизлар ўртасида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Баҳсларда туман-шаҳарларнинг 90 нафардан зиёд сараланган спортчи қизлари иштирок этишди. 

Ҳафталик доирасидаги байрам тадбирларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, диний экстремистик оқим таъсирига тушиб қолган оила фарзандлари иштирокини кенг таъминлаш, уларнинг фаоллигини ошириб, рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қўштепа тумани “Ёшлар маркази”да “Бахтли болалик” лойиҳаси ўтказилди. Унга тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари, ногиронлиги бор болалар таклиф этилди. Қўғирчоқ театри намойиши, турли аттракционлар хизмати ташкил қилинди, иштирокчиларга эсдалик совғалари улашилди.

Марғилон шаҳридаги 10-, 8-болалар мусиқа ва санъат мактабларида ҳудуддаги 21-, 25-, 15-,8-умумтаълим мактаблари ва 1-ДИУМ ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган ижодий кечалар болажонлар байрамига бағишланди.

Қувасой шаҳридаги “Дўстлик” тўйхонасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ногиронлиги бор болалар ўртасида  ўтказилган “Мафтункор ранглар жилоси” номли расмлар танлови ҳам қизғин таассуротларга бой бўлди. Танлов ғолиблари ва 50 нафар фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

1-июнь куни вилоят марказидаги Аҳмад Фарғоний номли истироҳат боғида бепул маданий тадбирлар уюштирилиб, болажонлар иштирокида турли лойиҳа ва акциялар, қизиқарли ўйинлар, китоб ярмаркалари ташкил  этилади.

Боғ мажмуаси майдончалари байрамона безатилади, боғ саҳнаси ҳам ўзгача  кўринишга эга бўлади. Шу куни ҳар бир туман-шаҳарлардан ташриф буюрган фаол ёшлар, шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандлари, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун барча кинотеатрларда миллий бадиий фильмлар бепул намойиш этилади.

 

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА.