Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Абитуриент –2018. Тест синовларининг янги тартиби

 2018-05-31 12:27:51    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича ўтказиладиган кириш тест синовларини такомиллаштириш, унинг адолатли ва холис ўтказилишини ташкил этиш мақсадида Президентимизнинг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори иловасига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Тест синовларини адолатли ва холисона ўтказиш мазкур низом талабларига қатъий риоя этган ҳолда, олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари, гуруҳ назоратчилари томонидан амалга оширилади.

Мазкур низомга асосан 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб:

 – олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун хар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади;

– тест топшириқлари китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30 тадан тест топшириғини ўз ичига олади;

 – тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади;

 – абитуриентларни талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган тест синови натижалари ўтказилган куннинг эртасига давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва олий таълим муассасаларига етказилади;

 – 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ижодкорлик ва индивидуал маҳоратни талаб этадиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига қабул қилишни кириш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга ошириш белгиланди;

– абитуриентларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик учун тест синовларини онлайн режимда кузатишини таъминлаш мақсадида бинога тегишли ҳудуд ташқарисида ўтириш жойлари белгиланиб, кутиш жойлари ташкил этилади;

– бинода тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида
30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилади, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун бино керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, низомда тест жараёнларига масъул бўлган хар бир шахс ҳамда абитуриенларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

Ушбу шахслар томонидан абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни бинога олиб киришда шароит яратиб берса мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Агар абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда юқоридагиларни олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса, тест материалларини бошқа абитуриентга узатса (уларга ёрдам берса), бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса, тест материалларини топширишдан бош тортса, видеокузатувлар орқали тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса, унинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланган ҳужжат жавоблар варақасининг 4-бўлимида  четлаштириш далолатномаси қайд этилади.

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 20 августдан
30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ, дам олиш кунларисиз ўн бир календарь куни ичида) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомда келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Абитуриентга апелляция шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида уч иш куни ичида хабарнома берилади. Бундай шикоят Давлат тест марказида ҳамда унинг вилоятлардаги бўлимларида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги чет тилига қизиққан ёшларга айни муддао бўлди, дейиш мумкин. Унга кўра Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини кенг қўллаган ҳолда, 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз) фани киритилган йўналишларда чет тили фанидан белгиланган максимал балл бериш ва уларни чет тили фанидан тест синовидан озод этиш белгиланган. Ушбу сертификат 3 йилгача амал қилади. Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатини олиш истагини билдирганлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали қўшимча маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Ж.БАБАЖАНОВ,

ДТМ Фарғона бўлими бош мутахассиси.