Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Профилактика – гиёҳвандликка қарши таъсирчан усул.

 2018-06-05 13:20:47    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича самарали тизим шаклланган. Инсон ҳаётига хавф солувчи, турли жиноятларга йўл очувчи гиёҳвандликка қарши курашиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб 1 майдан 30 июнь кунига қадар ўтказилган “Қорадори – 2018” тадбири ҳам гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда муҳим жараёнга айланди.

Вилоятда ушбу тадбир юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар тафсилоти хусусида вилоят ИИБ матбуот хизмати мутахассиси, сержант Шокиржон Бекназаров маълумот берди.

–Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, унинг жойлардаги бошқармалари томонидан тадбир доирасида наркотрафик ва наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашиш, наркотик моддаларнинг мамлакатимизга контрабанда йўли билан кириб келиши ва транзитининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятимизда ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида бу офатга қарши изчил кураш олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда.

Тадбир мобайнида Фарғона шаҳар, Қиргули мавзесида ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги “Матиз” русумли  40 О131JА давлат белгили автомашина ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда,  ҳайдовчи ўриндиғи остида селофан пакетга солинган 1 килограмм  803 грамм гашиш гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Қинғир йўлни ихтиёр этган фуқаро бу билан чекланмаган экан. Гумонланувчининг яшаш хонадони кўздан кечирилганда шиша банка, селофан пакетлар ҳамда картон қоғозларга ўралган  жами 2 килограмм 719 грамм марихуана, 35 грамм гашиш гиёҳванд моддалар сақланаётгани, шунингдек, томорқасида 3 туп наша ҳамда 13 туп кўкнор гиёҳванд ўсимликлари парваришланаётгани аниқланган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон туманида ҳам қайд этилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ҳодимлари томонидан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини етиштираётган шахс қўлга олинди. Яйпан шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ғозиев ўз хонадонидаги экин майдонида 97 туп миқдорда кўкнори гиёҳвандлик моддасини парваришлаб келган. Фуқаро далилий ашё билан қўлга олинди. Ҳозирда Ғозиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гиёҳвандликка чалинган кимсалар оиласининг тинчи бузилаётгани, фарзандларининг қаровсиз қолаётгани, ўзлари эса саломатлигини йўқотиб, бевақт ўлим топаётгани ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандликка қарши курашиш, уларнинг зарарли оқибатларидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш фаолиятимизнинг доимий ва муҳим йўналишига айланиши зарур.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ суҳбатлашди.