Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 251 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЎРТА БЎҒИН РАҲБАРЛАРИ УЧУН ЖОРИЙ ЭТИЛАЁТГАН ЯНГИ ТИЗИМ – МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ БЎЙИЧА МАШҒУЛОТЛАР БОШЛАНДИ

×

 2021-02-17 10:03:04    61

PDF юклаш
Чоп этиш



Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳам Фарғонада тажриба тариқасида ўрта бўғин раҳбарларининг маҳаллабай ишлаш бўйича жорий этилаётган янги тизим бўйича малака оширишлари юзасидан топшириқлар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Фарғона шаҳрида илк бор ўрта бўғин раҳбарлари, яъни туман-шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг республикадаги соҳавий олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда ўқув машғулотлари ташкил этилди. 

Фарғона давлат университетида бўлиб ўтаётган машғулотларда шаҳар-туман ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Ўқув-машғулотлари, тренерлар томонидан соҳа бўйича янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларни маҳаллабай татбиқ этиш, илм билан амалиётни бир-бирига интеграция қилиш ҳамда жойига чиқиб мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан стратегик вазифалар йўналишида олиб борилади.

Олти кун давомида маҳаллабай ва фуқаробай ишлаш бўйича зарур кўникмаларни ўзлаштирамиз, – дейди Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари Авазбек Деҳқонов. – Касбий мулоқотни шакллантириш билан бирга соҳамиздаги муаммоларнинг ечимига эътибор қаратилаётгани аҳамиятлидир. Масалан, ҳар бир маҳаллада ички йўллар, электр-энергияси, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ ечимини кутаётган масалалар бор. Машғулотларда буни ҳал этиш борасида илғор тажрибалар ўртоқлашилмоқда. Эътиборлиси, ҳудудларни ривожлантириш бўйича тақдимотлар ҳам ўтказилади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube