Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН БАРЧА БИНО-ИНШООТЛАР ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛАДИ. МУЛКДОРЛАРГА ОБЪЕКТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

×

 2021-02-17 15:13:26    75

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳрида бўш турган, тўла қувватда фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган йирик объектларини бориб кўрди.

Собиқ “Буюк ипак йўли” ОАЖ ва собиқ вилоят моддий техника таъминоти бино иншоотларини, шунингдек Бешбола маҳалласида «Тарас-сервис эффект» МЧЖ томонидан ташкил этилган кимёвий ўғит ишлаб чиқариш корхонасини бирма бир кўздан кечирган вилоят ҳоким, объектларнинг мулкдорлари билан уларнинг режалари ҳамда амалга ошираётган лойиҳалари юзасидан мулоқот қилди.

Объектлардан тўла қувватда фойдаланишни йўлга қўйиш, истиқболли режалар учун банк кредитлари тақдим этиш, янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича мулкдорлар ҳамда инвесторлар ўртасида диалог ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармасига шаҳар ҳудудида бўш турган, тўла қувватда фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган барча объектларини хатловдан ўтказиш вазифаси топширилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube