Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“МАҲОРАТЛИ ЎЗБЕК РАҲБАР АЁЛЛАРИ” – ФАРҒОНАДА КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ
2021-02-20 17:03:42 73
Фарғонада вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Маҳоратли ўзбек раҳбар аёллари” кўрик-танлов ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган танловнинг мақсади – ўзбек халқининг миллий урф-одатлари, қадриятларини кенг тарғиб қилиш орқали аҳоли орасида қадриятларимизга ҳурмат, эътибор ҳиссини ошириш, шунингдек, аёл энг аввало уй бекаси, она эканлигини яна бир бор таъкидлаш, давлат муассасаларида фаолият юритаётган аёлларни оилавий қадриятларга хос ва мослигини синовдан ўтказиш, уларни рағбатлантириш ва бу борадаги ижобий иш тажрибаларини кенг оммалаштиришдан иборат.
Шу куни шаҳар ва туманлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари 3 та шарт бўйича ўз маҳоратларини намоён қилишди.
Танлов шартлари бўйича иштирокчилар миллий либосларда қатнашиб, яқинлашиб келаётган баҳор фаслига хос миллий таомлар жумладан, кўк сомса, чучвара, қатлама, баҳорий пишириқлар, чалпак, ҳолвайтарларни ўз қўллари билан тайёрладилар.
Ҳар бир жараённи иштирокчилар кузатиб туришди. Раҳбар аёллар ҳам бор маҳоратларини ишга солиб нималарга қодир эканликларини кўрсатиб бердилар.
Шундай танловлар энди жойларда, вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманида ўтказилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube