Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎҒД ВИЛОЯТИ РАИСИ РАЖАББОЙ АҲМАДЗОДА БОШЧИЛИГИДАГИ ТОЖИКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНАГА КЕЛДИ
2021-04-22 08:43:48 54
Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги қўшни давлат расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация Фарғонага келди.
“Фарғона” халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев, шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ва бошқа мутасаддилар тантанали кутиб олдилар.
Тожикистон делегацияси аъзолари Фарғона, Баткен ва Сўғд вилоятлари ишбилармонлари учун ташкил этилаётган халқаро бизнес-форумда қатнашадилар. Форум доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик бўйича расмий учрашувлар белгиланган.
Уч давлат ишбилармонларининг турли йўналишларда савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим келишувлар имзолашлари ҳам кутилмоқда.
Шунингдек, меҳмонлар вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини бориб кўриши, йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан таништирилиши ҳам режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube