Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ЧЕГАРАОЛДИ ҲУДУДЛАР ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИ – РИВОЖЛАНИШ ГАРОВИ” МАВЗУСИДАГИ ФАРҒОНА-БАТКЕН-СЎҒД ХАЛҚАРО БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-22 18:12:17    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида Фарғона вилояти, Қирғизистоннинг Баткен вилояти ҳамда Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида “Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди.

Форум аввалида меҳмонлар шу ерда ташкил этилган вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар. Кўргазмадан ўрин олган текстиль, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, чарм-галантерея, қурилиши маҳсулотлари, тиббиёт жиҳозлари Қирғизистон ва Тожикистон вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Бизнес-форумни кириш сўзи билан очган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, биринчи бор уч чегарадош вилоят вакиллари иштирокида ташкил этилаётган бундай йирик иқтисодий анжуман анъанавий тус олишига ҳамда келгусида барча соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинадиган нуфузли платформага айланишига ишонч билдирди.

Вилоят раҳбари, Баткен ва Сўғд вилоятлари билан ўзаро товар айланмасини ошириш мақсадида савдо ярмаркалари ташкил этиш, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, текстиль, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ўзаро инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳамда Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев ўз вилоятлари иқтисодий салоҳияти ҳамда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Форум доирасида ўтказилган B2B ҳамда G2B учрашувлар натижасида қатор янги ҳамкорлик лойиҳаларининг тамали қўйилди.

“Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги халқаро бизнес-форум якунида Хайрулло Бозоров ва Ражаббой Аҳмадзода Фарғона вилояти ва Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси”ни имзоладилар. 

Фарғона ва Сўғд вилоятлари туман ва шаҳарлари ҳам тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишди. Бешариқ тумани ва Конибодом шаҳри, Бувайда тумани ва Гулистон шаҳри, Данғара ва Бобожон Ғофуров туманлари, Ўзбекистон тумани ва Исфара шаҳри, Учкўприк тумани ва Бўстон шаҳри ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Шунингдек, Фарғона тумани ҳамда Баткен вилоятининг Қадамжой тумани ўртасида ҳам ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube