Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 456 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИННОВАЦИЯЛАР, ЮҚОРИ СИФАТ, РАҚОБАТ ВА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ: БАТКЕН ВА СЎҒД ВИЛОЯТЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БЎЛДИЛАР

×

 2021-04-22 21:45:06    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизистоннинг Баткен вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбарлари ҳамда ишбилармонлари куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилоятидаги йирик саноат мажмуаларида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди.

Дастлаб Фарғона шаҳридаги “Fergana Glоbal textile” қўшма корхонасига борилди. Бўялган ип ва трикотаж матолар тайёрлаётган мазкур корхона йилига 14 минг тоннагача калава ип ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу ерда 1500 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилган.

Меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнларини кузатдилар. Корхонанинг Қўштепа туманидаги ер майдонида дунёдаги етакчи компаниялардан бири бўлган Исроил давлатининг “Netafim” компанияси мутахассислари билан бирга амалга оширилаётган автоматик тарзда томчилатиб суғориш технологияси, унинг ижобий кўрсаткичлари ҳақида берилган маълумотлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Кейинги манзил Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамияти бўлди. Меҳмонлар бу ерда халқаро стандартларга мос тарзда ишлаб чиқарилаётган шиша ва ойна маҳсулотлари кўздан кечиришди, лойиҳа қиймати 70 миллион доллар бўлган ва ишга тушиш арафасида бўлган янги лист ойнаси ишлаб чиқариш линиясини ўрганишди. 

Қўшни давлатлар делегация аъзолари йилига 500 минг дона 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Фарғона туманидаги “Экокерама” корхонаси фаолиятини ҳам бориб кўрдилар.

- Маҳсулотларни хорижий давлатларга, жумладан, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилишни йўлга қўйганмиз. Асосан сифатга эътибор қаратамиз. Европа стандартлари асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз,- деди корхона раҳбари Салоҳиддин Юнусов.

Баткен ва Сўғд вилоятлари раҳбарлари ҳамда ишбилармонлари Фарғонадаги йирик ишлаб чиқариш мажмуалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кучайтириш юзасидан келишиб олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube