Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚ ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-04-29 10:34:26    109

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 28 апрель куни вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ҳокимлик ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари учун Бешариқ туманига Пресс-тур уюштирилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб "Адиробод ғунчалари" кооперациясида бўлишиб, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар, иш ўринлари билан танишдилар.

Кейинги манзилда Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бўлган "Фарғона Ясин қурилиш моллари" МЧЖ даги цемент ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди. 

Адиробод қишлоғида қад ростлаган янги турар жойлар, мактаб билан танишув пресс-тур иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Аҳоли, хусусан, кам таъминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун қурилган уйлар, улардаги қулайликлар ҳам алоҳида эътиборда бўлди. 

Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокимлигида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда хизмат кўрсатиш ташкилотлари иштирок этишди.

Матбуот анжуманида туманнинг ижтимоий аҳволи оғир маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилганлар билан ишлаш, улар бандлигини таъминлаш, дафтарлардан чиқариш мавзусида сўз борди.

Туман ҳокими Расулжон Жўраев журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube