Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЎҚУВ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИДА 100 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ.

×

 2021-06-09 12:25:18    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш марказида 100 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Шаҳарда яна камида 4 минг аёл бундай марказлар орқали ишли бўлади 

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Жўйдам” МФЙда “Фарғона касаба ўқув ишлаб чиқариш маркази” МЧЖ ташкил қилинди. Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар прокуратураси билан биргаликда бўш турган бинога 400 миллионга яқин маблағ жалб қилинди ва бу ерда 100 нафар ишсиз хотин-қизлар ўқитилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Шаҳар ҳокимлиги сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтган янги бинони фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қатнашди.

“Ҳар бир оилага даромад керак. Бунинг учун эса меҳнат қилиш керак, меҳнат қилиш учун шароит яратиш керак. Опа-сингилларимизни уйда бўш ўтириши ҳеч бир мезонга тўғри келмайди. Президентимизнинг “Аёллар дафтари”ни юритиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун секторларга берган топшириқлари асосида мана шундай ишлаб чиқариш марказлари иш бошламоқда. Биз шаҳарда яна камида 3-4 минг иш ўрни берадиган мана шундай кичик-кичик марказларни ташкил қилишимиз керак”, - деди вилоят раҳбари.

Шу куни рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар бино ичидаги шарт-шароитлар билан танишдилар. Вилоят раҳбари ишчи-ходимлар билан самимий мулоқотда бўлди. МЧЖ иш юритувчиси Зиёда Носирова биринчи буюртмалари болалар оромгоҳларидан тушган бўлиб, 7000 нафар болажонлар учун кийимлар тайёрлаётганликларини айтди.

Хайрулло Бозоров янги марказ ходимларини қўллаб-қувватлаш учун мутасадди раҳбарларга зарур топшириқлар берди.

Тадбир давомида бир гуруҳ “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга тикув машиналари ва печлар топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube