Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БАҒДОД ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2021-06-20 17:03:18    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 20 июнь куни Бағдод туманидаги Конизар МФЙда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокимлигининг барча бўлим ва бошқармалари, давлат ва тижорат банклари мутасадди раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шу куни вилоят ҳокимининг қабулида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 50 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Фуқаролар томонидан уй-жой олиш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлигини тиклаш, маҳалла йўлларини асфальтлаш, контракт тўловида ёрдам, автокредит олиш каби масалалар, бундан ташқари бошқа соҳаларга доир мурожаатлар билдирилди.

Вилоят ҳокими сайёр қабул давомида аҳоли вакиллари томонидан билдирилган масалаларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берди.

Ёзёвон туманидан келган Барчиной Рустамова вилоят раҳбарига соғлигини тиклаш ва уй-жой масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат қаноатлантирилди, яъни фуқаронинг соғлигини тиклаш учун йўлланма ва туман масъуллари кўмагида 1 хонали уй, айвони билан қуриб бериладиган бўлди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube