Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ “ТАРАҚҚИЁТ” КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ЯНГИ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2021-06-23 14:44:30    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ туманидаги “Тараққиёт” кичик саноат зонасида жойлашган инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят ҳокими бу ерда туман секторлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва нуронийлар билан суҳбатлашди. Самимий мулоқотда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида вилоятда катта ишлар амалга оширилаётганлиги эътироф этилди. Дуолар қилиниб, бошланган тадбирларга хайр-у баракалар тиланди.

Шундан сўнг “Тараққиёт” кичик саноат зонасида жойлашган инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берилди.

Вилоят ҳокими янги лойиҳалар билан бирма-бир танишиб чиқди.

Таъкидландики, кичик саноат зонасида 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳозирда 23 та бўлиб, уларнинг умумий қиймати 3 296,6 млрд. сўмни ташкил этади. Тадбиркорлар ўз маблағларини, банк кредитларини, хорижий кредит линияларини, хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш корхоналарини ишга туширишади. Ҳудудда, музлатгич, термос, электр ускуналари, пластмасса ип ва пакетлар, цемент ишлаб чиқариш, мевани қайта ишлаш каби турли  маҳсулотларни ишлаб чиқариш амалга оширилади. Қурилиш жараёнлари якунлангач, маҳсулотларни ҳам ички бозорга, ҳам хорижга экспорт қилиш йўлга қўйилади.

Шу маънода тадбиркор Наргиза Абдуллаева ҳам чехиялик ҳамкорлар иштирокида 49 млн. АҚШ доллардан юқори хорижий инвестиция олиб кирилиши режалаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини меҳмонларга таништирди ва бу вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. 

Вилоят раҳбари тадбиркорларга ишларни тез ва сифатли олиб бориш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқларни берди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube