Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 159 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АБДУХАШИМ АБДУЛЛАЕВ ВИЛОЯТ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ МУДИРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2021-07-22 11:15:41    332

PDF юклаш
Чоп этиш


Абдуллаев Абдухашим Абдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда шаҳар-туманлар халқ қабулхоналари раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев томонидан ушбу тайинлов ўқиб эшиттирилди.

Абдухашим Абдуллаев 1950 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган. 

1972-1990 йилларда Фарғона ёғ-мой комбинатида, Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

1990-1991 йилларда Фарғона шаҳар партия қўмитаси тафтиш комиссияси раиси бўлган. 1991-1992 йилларда ЎзХДП Фарғона шаҳар Кенгаши биринчи котиби бўлиб ишлаган. 

1992-1994 йилларда Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, 1994 йилда Ўзбекистон кимё саноати уюшмаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғининг ўринбосари сифатида меҳнат қилган. 

1994-2005 йилларда Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, бош директори лавозимларида ишлаган. 

2005-2006 йилларда Марғилон шаҳар ҳокими, 2006-2008 йилларда Фарғона вилояти ҳокими бўлган. 

2008-2015 йилларда Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, 2015-2017 йилларда “Фарғонаазот" акциядорлик жамияти бош директорининг биринчи ўринбосари, 2017-2019 йилларда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси бўлган. 

Абдухашим Абдуллаев 2006 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube