Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 228 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАНҒАРАДАГИ “ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ”ДА 100 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШ БИЛАН БАНД БЎЛАДИ

×

 2021-07-27 09:32:25    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу ҳақда туманда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун ташкил этилган пресс-тур давомида айтиб ўтилди.

Шу куни журналист ва блогерлар Данғара туманида фойдаланишга топширилиши кутилаётган “Ҳунармандлар маркази” билан танишдилар. Навбаҳор МФЙда Давлат дастури асосида уста-шогирд анъаналарини давом эттириш мақсадида бунёд этилган марказда яратилган шарт-шароитларни кўрдилар.

- Айни кунларда тикувчилик, тўқувчилик ва гиламчилик дастгоҳлари ўрнатилаётган бинода 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, марказда тадбиркор ва ҳунармандларнинг тайёр маҳсулотларининг кўргазмаси ҳамда савдоси учун алоҳида ўринлар ажратилган, - дейишди туман мутасаддилари.

Пресс-тур якунига етгач, туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни дафтарлардан чиқариш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Туманда “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган Таптиқсарой ҳамда Урганжи МФЙларда амалга оширилаётган қурилиш ҳамда жорий таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга сектор раҳбарлари томонидан атрофлича жавоблар олдилар.

Данғара тумани ҳокимлиги






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube