Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ 31 НАФАР БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ 29 НАФАРИ ОТМ ТАЛАБАСИГА АЙЛАНГАН ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДАГИ 1-ИДУМНИНГ 1-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИНИ ТОПШИРДИ

×

 2021-09-06 12:21:34    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олтиариқ туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди ва мактабнинг 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди.

Ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан қутлаган вилоят ҳокими, 31 нафар битирувчиларининг 29 нафари ОТМ талабасига айланган ушбу ўқув даргоҳини муваффақиятлар билан табриклади.

Бу йил илк бор мактабга қадам қўйган ўқувчиларга ҳоким томонидан вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 1-синфларига борган 62839 нафар ўғил-қиз қатори Президент совғалари тақдим этилди.

Хайрулло Бозоров, 2020 йил сентябрда Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинлангач, ўз фаолиятининг илк кунларида вилоятда ўз ўрнига эга ушбу таълим муассасаси фаолияти билан танишиш учун ташриф буюрганди. Ўрганиш жараёнида мактабга қўшимча ўқув корпуси лозимлиги аниқланиб, вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилиш ишлари учун 2,5 миллиард сўм, жиҳозлаш учун 580 миллион сўм маблағ ажратилди ва 200 ўринли янги корпус қуриб битказилди. Келгуси ҳафтагача жиҳозлаш ишлари якунланиб, ўқувчилар янги синф хоналарида ўқишни давом эттиришлари режалаштирилган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube