Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЯНГИ КОРХОНА ВА БОҒЧА ИШ БОШЛАДИ
2021-09-15 11:56:37 64
Данғара тумани "Қияли" МФЙ Қақир қишлоғида тадбиркор Дилшодахон Усмонова ташаббуси билан эркаклар кўйлагини ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева, туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар 100 нафардан зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланган корхонадаги шарт-шароитлар ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.
Шу куни Қақир қишлоғида янги замонавий мактабгача таълим ташкилоти ҳам иш бошлади. 120 ўринга мўлжалланган мазкур муассасада энди ҳудуддаги болажонлар таълим-тарбия олиш имконига эга бўлишди.
Тумандаги “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 30 нафар фарзандлари учун ҳомийлар кўмагида суннат тўйларининг ўтказилиши эса хайрли ишлар кўламини янада кенгайтирди.
Данғара тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube