Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚОЗОҒИСТОННИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ ДАРХАН САТИБАЛДИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ВИЛОЯТИМИЗДА БЎЛДИ

×

 2021-09-21 14:02:34    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Ташриф давомида меҳмонлар вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳамроҳлигида вилоятимиздаги қатор илғор корхоналар фаолияти билан танишдилар.

Қўқон шаҳридаги кунгабоқар ва пахта ёғи ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилган "Effect Oil" МЧЖ корхонасида бўлган қозоғистонликлар, хомашё таъминоти борасида, корхона маҳсулотларини Қозоғистонга экспорт масалаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учкўприк туманидаги доривор ўсимликлар етиштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Меҳригиё” корхонаси ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Қозоғистон элчиси 100% маҳаллий ўсимликлардан тайёрланиб, ташкилотнинг ўзида қадоқланаётган доривор гиёҳларни сотиш учун Нур-Султон шаҳрида дастлабки савдо шахобчасини очиш таклифини илгари сурди.

Марғилон шаҳридаги "UzWoolontex" (Narimteks) МЧЖ шаклидаги қўшма корхонага ташриф ҳам самарали ўтди. Корхона раҳбарлари томонидан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, Қозоғистонда ҳарбий соҳа вакиллари учун формалар ишлаб чиқараётган корхоналарга улар хозирги кунда импорт қилаётган матоларини арзон нархларда етказиб бериш таклифи билдирилди. Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди Қозоғистонда ушбу корхонанинг савдо уйини очишни таклиф қилди.

Фарғона туманидаги "Ekokerama" корхонаси маҳсулотларини Қозоғистон бозорига олиб кириш борасида ҳам келишиб олинди.

Меҳмонлар шунингдек, Фарғона шаҳрида жойлашган болалар ўйинчоқлари ва автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи "Fibra kabel" корхонасини, Фарғона туманидаги "Vodiy shoes", "Bahodir logon textile" ишлаб чиқариш мажмуасини, Марғилон шаҳридаги “Mister Fish” балиқчилик корхонасини ҳамда Ҳунармандлар марказини ҳам бориб кўрдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube