Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИГА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ЗАМОНАВИЙ МИКРОСКОП ОЛИБ КЕЛИНДИ

×

 2021-10-02 16:35:58    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўқитувчи ва мураббийлар кунида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг замонавий клиник базаси ўз фаолиятини бошлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган “Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси институтнинг клиник базаси этиб белгиланганди.

Ўтган давр мобайнида институтнинг клиник ўқув-лаборатория биноси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Янги бинонинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги вакиллари, тиббиёт институти раҳбарияти ҳамда ўқитувчи-профессорлар, талабалар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йилларда соҳага малакали кадрлар тайёрлаш тизимига катта эътибор берилаётганини қайд этдилар. Хусусан, институтнинг йилдан-йилга салоҳияти, фаолияти жадаллашуви республикамизда тиббиёт соҳасининг кадрлар билан таъминланиши орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишининг асоси, дея таъкидладилар. Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар бинонинг ўқув хоналари ва бу ерда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

- Бугунги кунда ўқув базага мамлакатимиз, қолаверса, Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий микроскоп олиб келинди. Салкам 500 млн. сўмга харид қилинган микроскопнинг афзаллиги шундан иборатки, ундан бирданига 10 нафар ўқувчи фойдаланиши мумкин, - дейди ҳамширалик иши кафедраси мудири Жамолиддин Мамасаидов. - Шунингдек, инсон организмидан таҳлил учун олинган намуналарни 1000 бараваридан 5000 бараваригача катталаштириб, микроблар, бактерияларни, тўқималардаги ўзгаришларни кўриш мумкин. 

Эндиликда олий ҳамширалик иши йўналишида, эпидемиология, микробиология ҳамда клиник фармакология кафедраларидаги талабалар, ўқитувчи-профессорларимиз янги замонавий жиҳозлар ва асбоб ускуналардан ўқув машғулотларида, илмий тадқиқотлар мақсадларида фойдаланиб, жуда катта малакага ҳамда амалий кўникмага эга бўлишади.

Вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube