Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДА 15 ГЕКТАР МАЙДОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН “БОБОШБЕК” САВДО ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ ЛОЙИҲАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИБ, ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛДИ

×

 2021-10-12 21:29:12    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида бўлиб, “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 15 гектар майдонда бунёд этилаётган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси лойиҳасини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

“Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида амалга оширилаётган лойиҳага тадбиркорлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.

Вилоят ҳокими мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, ишбилармонларга янада қулайлик яратиш, ҳудудда фаолият олиб бориш истагини билдирганлар кўплиги, хатто қўшни шаҳар-туманлардан ҳам мурожаатлар келиб тушаётгани сабаб улар эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида биноларни дастлабки сметада кўрсатилганидек 2 қаватли эмас, балки 3 қаватли қилиб қуриш юзасидан кўрсатма бериб, уларнинг нархлари қаватларга қараб белгиланиши кераклигини айтди. Юкларни юқори қаватларга олиб чиқиш учун махсус лифтлар қўйиладиган бўлди.

Юртимизда илк бор барпо этилаётган замонавий енгил саноат ва савдо мажмуасида 2 та логистика маркази, 212 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо растаси ташкил этилиши режалаштирилган. 7 минг 700 дан ортиқ фуқаролар ўз иш ўринларига эга бўлишади.

 “Газ, сув, электр энергияси каби коммуникация тармоқларини тортиш ишлари бошланган. Тадбиркорларга барча шарт-шароитлар яратилади”, - деди Хайрулло Бозоров.

 Қурилиш ишларини амалга ошириш учун вилоятимиздаги йирик қурилиш компаниялари жалб этилмоқда. Вилоят раҳбари бино-иншоотлар хориж тажрибаси ва талаблари даражасида, юқори сифатда барпо этилиши кераклигига қурувчилар ҳамда мутасаддиларнинг алоҳида эътиборини қаратди. Лойиҳани якунлаб фойдаланишга топшириш учун олти ой муддат белгилаб берилди.

Ушбу лойиҳа орқали асосан “Бобошбек”, “Бекмурод”, “Зиғир”, “Палохон” ва “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўз хонадонларида тикувчилик, трикотаж маҳсулотлари тайёрлаб келаётган аҳолига қулайлик яратиш кўзда тутилган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube