Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҲИНДИСТОННИНГ “LNCT” ХУСУСИЙ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҚЎШМА ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2021-10-22 20:15:31    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлик алоқаларини илгари суриш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ҳиндистоннинг “LNCT” хусусий университети ўртасида видеоконференция алоқа шаклида мулоқот ташкил этилди.

“LNCT” хусусий университети 2015 йилда Ҳиндистоннинг энг йирик штатларидан бири ҳисобланган Мадхя–Прадешнинг маъмурий маркази Бхопал шаҳрида ташкил этилган. Мазкур олий ўқув юртида нафақат Ҳиндистонда, балки бутун жаҳонда талаб юқори бўлган муҳандислик, менежмент, фармацевтика, тиббиёт, аюрведа (анъанавий тиббиёт), қишлоқ хўжалиги ва ҳуқуқ йўналишларида 15 мингга яқин талаба, жумладан, хорижлик ёшлар таҳсил олади.

“LNCT” университети халқаро алоқалар бўйича проректори Свапна Сингх Ҳиндистон университетининг Фарғона вилоятида қўшма тиббиёт институти ташкил этишга тайёрлигини маълум қилиб, ушбу лойиҳани амалга оширишнинг бирламчи концепциясини тақдим этди.

Ҳиндистон вакиллари, шунингдек, “LNCT” университети раҳбариятининг ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш ва қўшма лойиҳани ишга тушириш шартлари билан батафсил танишиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятини маълум қилди.

Вилоят ҳоким ўринбосари Иқболжон Эргашев вилоятда хорижий инвесторлар учун турли соҳаларда, жумладан, таълим йўналишида яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳамда қулай тадбиркорлик муҳити ҳақида таништириб, вилоятда тиббиёт йўналишида янги ўзбек-ҳинд институтининг очилиши Ҳиндистоннинг илғор таълим технологияларини республикамизга жорий қилишга кўмаклашишини алоҳида қайд этди.

Ҳиндистоннинг аюрведа соҳасидаги улкан тажрибасини ҳисобга олган ҳолда музокаралар чоғида бу йўналишдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ҳам фикр алмашилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube