Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 191 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “АДАБИЁТ КУНЛАРИ” ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2021-11-02 19:54:18    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг жорий йилнинг 23 октябрь куни қабул қилган фармойишига асосан ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида вилоятимизда “Адабиёт кунлари” ўтказилади.

Адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллудига 90 йил, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудига 85 йил, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, драматург Сайдали Одилов таваллудига 80 йил тўлганлиги, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг хотирасига эҳтиром кўрсатиш ҳамда риштонлик истеъдодли ёзувчи Исажон Султон “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони билан тақдирлангани муносабати билан уларнинг ижодий меросини ўрганиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги аҳамиятини инобатга олиб, таниқли шоир ва адибларнинг таваллуд кунлари ҳамда хотира кечасини “Адабиёт кунлари” тарзида вилоятимиз миқёсида кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштиришга қарор қилинди.

“Адабиёт кунлари” доирасида Қўқон давлат мусиқали драма театрида Умарали Норматовнинг ва Марғилондаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий-ижодий конференциялар, Олтиариқ маданият марказида Анвар Обиджоннинг хотира кечаси, Риштон тумани “Халқаро кулолчилик маркази”да Исажон Султоннинг ва Фарғона шаҳрида Сайдали Одиловнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий учрашувлар ўтказилиши белгиланди.

Ушбу ижодкорларнинг ижодий-маданий меросини чуқур ўрганиш, илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, маънавий меросимиз дурдоналарини ёшлар қалбига сингдириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube