Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РОССИЯНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ФАРҒОНАДАГИ “ИШГА МАРҲАМАТ” МОНОМАРКАЗИДА РОССИЯДА ИШЛАШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ҲАМЮРТЛАРИМИЗ БИЛАН ТАНЛОВ-СУҲБАТ ЎТКАЗИШДИ

×

 2021-11-05 17:10:33    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида хорижда қонуний ишлаш истагини билдирган фарғоналиклар билан Россия Федерациясидаги йирик иш берувчилар ўртасида танлов-суҳбат ўтказилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фарғона вилоят филиали томонидан ташкил этилган тадбирда Россия Федерациясидаги “ПСП-Фарман” “СтройКрафт” ва “Ренейссанс” каби йирик қурилиш компаниялари вакиллари вилоятимиз туман ва шаҳарларидан суҳбатга келган 600 нафардан зиёд фуқароларимиз билан ғишт терувчи, бетончи, пайвандчи, сантехник каби касблар бўйича суҳбат-танлов ўтказишди.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларимизга тез кунда зарур бўлган ҳужжатлар расмийлаштирилади ва улар Россия Федерациясининг Москва, Мурманск, Амурск каби шаҳарларига қонуний тартибда, шартнома асосида меҳнат фаолиятларини амалга ошириш учун жўнаб кетишади. Бунда фуқароларимизнинг барча йўл харажатлари, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан тўлаб берилади, улар бепул турар жой ҳамда овқат билан таъминланади.

Ташкил этилган суҳбат-танловга Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ташриф буюришди. 

Меҳмонлар мономарказда яратилган шароитлар билан танишиб чиқиб, суҳбат-танлов юқори савияда ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтишди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube