Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 215 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДА ЧИННИ ВА КЕРАМИКА МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

×

 2021-11-16 09:50:01    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Навбаҳор МФЙ ҳудудидаги “Моҳидиёр Рошидон” ва “Олимжон Илёсбек” корхоналарини бориб кўрди.

Чинни ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилишга қаратилган инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, чинни маҳсулотлари ва электр тармоқлари учун изоляторлар ишлаб чиқарувчи “Моҳидиёр Рошидон” оилавий корхонасида бир йилда 8 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади. Амалга оширилаётган қиймати 6 миллиард сўм бўлган янги лойиҳа ҳисобига корхонада қўшимча 70 та иш ўрни яратилади, йиллик ишлаб чиқариш қиймати эса 2 миллиард сўмга кўпаяди. Марказий Осиёдаги кам сонли изолятор ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган “Моҳидиёр Рошидон”маҳсулотларини қўшни давлатларга ҳамда Грецияга экспорт қилиш бошланмоқда.

“Олимжон Илёсбек” корхонасида эса 7 миллиард сўмлик янги ишлаб чиқариш линияси ташкил этилаётган бўлиб, 100 та янги иш ўрни шакллантирилмоқда.

Вилоят ҳокими, шунингдек тумандаги А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган, собиқ керамика заводининг бўш турган бино-иншоотлари негизида тадбиркор Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган чинни маҳсулотларига безак бериш цехини бориб кўрди. Бугунги кунда бу ерда 50 дан ортиқ хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Шунингдек, ишсиз маҳалла аёллари ҳам касаначилик асосида ишга жалб этиб келинмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube