Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖАҲОН БАНКИ МИССИЯСИ ФАРҒОНАДА ЧОРВАЧИЛИК СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-11-27 11:43:57    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича Бош иқтисодчиси, лойиҳа раҳбари Теклу Тесфае бошчилигидаги миссия Фарғона вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Меҳмонларга вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов ҳамроҳлик қилди.

Дастлаб меҳмонлар Ёзёвон ва Олтиариқ туманларида «Фарғона балиқсаноат агрофирмаси» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил қилинган балиқчилик хўжалиги, балиқни қайта ишлаш жиҳоз ва ускуналарини бориб кўрди. Жамиятга Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида «Ипотека банк» АТИБ орқали 1952,5 миллион сўм кредит ажратилган. Олинган кредит ҳисобига Хитойдан йилига 250 тонна интенсив усулда балиқ етиштириш учун технология ва жиҳозлар олиб келинган. Шу билан бирга, балиқлар учун озуқа еми ишлаб чиқариш ва балиқни қайта ишлаш жиҳоз-ускуналари ўрнатилган.

– Олинган кредит маблағини оқилона сарфлаш эвазига янги 50 та иш ўринлари яратяпмиз. Шунингдек, халқимиз дастурхонига балиқ ва консерва маҳсулотлари етказиб беришни кўзлаганмиз, – дейди жамият директори Мирзарасул Маматов. – Шу билан бирга, келажакда балиқ етиштириш, қайта ишлаш ва чорвачилик комплексини ишга тушириш бўйича янги лойиҳаларимиз устида ҳам иш олиб боряпмиз. Бунинг натижасида 300 дан зиёд янги иш ўрни яратиш мумкин бўлади.

Меҳмонлар лойиҳанинг ижро ҳолати билан танишиб, у ерда олиб борилган ишларни юқори баҳолашди. Жаҳон банки миссияси Ўзбекистон туманидаги «Соҳибкор тоғай» фермер хўжалигига ҳам ташриф буюрди. Фермер хўжалигига Жаҳон банки лойиҳаси доирасида «Асака банк» орқали 580,4 минг доллар кредит ажратилган. Олинган кредит ҳисобига Германиядан 102 бош наслли моллар ва сут соғиш жиҳозлари келтирилган.

Фермер хўжалиги раҳбари миссия аъзоларига чорвачилик лойиҳаси ижроси тўғрисида батафсил маълумот берди. Чорва фермасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар меҳмонларга манзур бўлди.

– Таъкидлаш керакки, «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳаси Фарғона вилояти фермер хўжаликлари ва тадбиркорлари учун катта имконият яратмоқда, – дейди Жаҳон банки иштирокидаги мазкур лойиҳанинг Фарғона вилояти координатори Санжарбек Эргашев. – Ўтган даврда вилоятдаги 46 та фермер ва тадбиркорларга лойиҳа доирасида 12 миллион доллардан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Мақсадимиз фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар фаолиятига яқиндан кўмаклашиш ва ижобий натижаларга эришишдир.

Жаҳон банки миссияси йил якунига қадар Фарғона шаҳридаги "Fergana agro unit" масъулияти чекланган жамиятининг паррандачилик комплексига бориши кўзда тутилмоқда. Фермер хўжалигига 2018 йилда мазкур лойиҳа доирасида «Асака банк» томонидан паррандачилик лойиҳасини амалга ошириш учун кредит ажратилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube