Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОД ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ҚАМРОВИ ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЯКУНИ БЎЙИЧА 85 ФОИЗДАН ОРТАДИ. 2021 ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ ОЙИДА БУ КЎРСАТКИЧ 54,2 ФОИЗГА ТЕНГ БЎЛГАН

×

 2021-12-01 19:08:21    36

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бағдод туманида бўлиб, тумандаги янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, янги барпо этилган ижтимоий объектлар, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб вилоят раҳбари Иттифоқ МФЙ ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган “Little Baby” мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.

Муассасада яратилган шароитлар билан танишган Хайрулло Бозоров, ходимлар ва лойиҳа ташаббускорлари билан атрофлича мулоқот қилди.

2,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, барпо этилган 100 ўринли ушбу таълим муассасасида болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

Жорий йил бошида Бағдод туманида 122 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатган бўлса, бугун бу рақам 200 дан ошди. 2021 йил январь ойида мактабгача таълим қамрови туманда 54,2 фоизга тенг бўлган бўлса, жорий йил якунига қадар қамров кўрсаткичи 85,1 фоизга етади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube