Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҒАЛЛАЧИЛИК ВА МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРЛАРИ УЮШМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2021-12-01 19:43:08    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона туманидаги Водил Қизилқўрғон массивида 320 гектар майдонда ташкил этилаётган малина плантациясида бўлиб, малиназор ташкил этиш масалаларида туркиялик тадбиркор Али Баклан билан мулоқотда бўлди.

Ўзбекистон Президентининг яқинда қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ер майдонлари очиқ электрон танлов ўтказиш орқали, 10 сотихдан 1 гектаргача ўлчамда аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 йил муддатга ижарага берилиши белгиланди. 

Ташкил этилаётган малина плантациясида ҳам турк тадбиркор томонидан малиначилик кооперацияси ташкил этилиб, 100 гектар майдон ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига, мактаб битирувчиси бўлиб меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларга бўлиб берилишига келишиб олинди. Шунингдек, йирик инвестиция жалб этиш орқали 100 гектар майдонда замонавий усулда малина етиштириш ва уни тўла қайта ишлаб тайёр маҳсулотни экспортга йўналтириш циклини ўз ичига олган кластер ҳам ташкил этилади.

Хайрулло Бозоров вилоятимизда фаолият кўрсатиб келаётган туркиялик агрономлар Расим Качар ва Ҳалил Ўндер Турк билан вилоятда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда халқаро бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштиришни кўпайтириш имкониятлари ҳақида суҳбатлашди.

Вилоят ҳокими шунингдек, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари Азизбек Ҳакимовга Фарғонада ғаллачилик ва мева-сабзавот кластерлари уюшмаси ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Ушбу уюшма муассислигида мева-сабзавотчилик кластери ҳам ташкил этилиши, етиштириладиган ҳосилни экспортга йўналтириш ҳамда эришиладиган даромад ҳисобига уюшмани хўжалик ҳисобида мустақил фаолият юритишини таъминлаш белгилаб берилди. Уюшмага туркиялик қишлоқ хўжалиги соҳасининг етук мутахассисларидан иборат гуруҳидан иборат агроном-консультантлар жалб этилади ва улар замонавий ғаллачилик ва мева-савзавот етиштириш технологияларини вилоятимиздаги кластерларда жорий этилишига кўмаклашади. Уюшма қошида доимий ишловчи Маслаҳат офиси ҳам фаолият юритади.

Ушбу ҳудудда малина плантацияси ташкил этиш бўйича ишлар жадал давом этмоқда. Ҳозирги кунгача умумий белгиланган майдоннинг 200 гектар қисми экишга тайёрланиб, шунинг 76 гектарига ҳосилдор малина кўчатлари экиб улгурилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube