Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОН ТУМАНИДА 135 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАН ИБОРАТ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ ҚАД РОСТЛАЙДИ

×

 2021-12-01 19:57:11    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги ўрганишлари давомида Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида 2022 йилда барпо этиладиган “Янги Ўзбекистон” массиви учун танланган ер майдони ва амалга ошириладиган ишлар лойиҳаси билан танишди.

5 қаватли, бир подъездли жами 2 700 та хонадондан иборат 135 та турар-жой биноси қуриш кўзда тутилган ушбу массив давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига сайловолди ташрифи чоғида Бағдод тумани Гулистон шаҳарчаси мисолида Ёзёвон, Олтиариқ, Фарғона туманларида камида 4-5 минг хонадонли “йўлдош” шаҳарчалар бунёд этиш борасида берган топшириқларига асосан барпо этилмоқда.

Массив лойиҳаси билан танишган вилоят ҳокими, уйларни 7 қаватли, 12 қаватли қилиб қуришни ҳам йўлга қўйиш кераклигини қайд этди. Туманга кираверишда, 53 гектар майдонда бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида, умумтаълим мактаблари, МТТ, кичик саноат зонаси, хизмат кўрсатиш шахобчалари, умуман олганда аҳоли эҳтиёжи учун зарур барча объектлар қад ростлайди.

Вилоят раҳбарига янги массив лойиҳаси билан биргаликда 2021 йил давомида туманда йўл қурилиши, электр, газ ва сув таъминоти тизимида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот ҳам тақдим этилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими туман марказидаги 1,8 кмлик Мустақиллик кўчасини қайта реконструкция қилиш ишлари билан танишди. Сентябрь ойида бошланган ишларнинг суст кетаётганлигини танқид қилган вилоят раҳбари, ишларни жадаллаштириш ҳамда мавжуд камчиликларни тез бартараф этишга доир тегишли кўрсатмалар берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube