Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН “АДАБИЁТ КУНЛАРИ” ДОИРАСИДА ҚЎҚОНДА ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИНГ ЙИРИК ДАРҒАЛАРИ ИШТИРОКИДА ИЛМИЙ-АДАБИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-12-03 17:26:30    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳар давлат мусиқали драма театрида Адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллудига 90 йил, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудига 85 йил, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, драматург Сайдали Одилов таваллудига 80 йил тўлганлиги, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг хотирасига эҳтиром кўрсатиш ҳамда риштонлик истеъдодли ёзувчи Исажон Султон “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони билан тақдирлангани муносабати билан уларнинг ижодий меросини ўрганиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги аҳамиятини тарғиб қилишга бағишланган илмий-адабий анжуман бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуров, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, атоқли шоир ва адиблар Маҳмуд Тоир, Салим Ашур, Сирожиддин Рауф ва бошқа ўнлаб таниқли ижодкорлар, адабиётшунослар, Сайдали Одилов, Исажон Султон ва таваллуд айёмлари ўтказилаётган дарғаларимизнинг оила аъзолари, адабиёт ихлосмандлари иштирокида бўлиб ўтган байрам тадбири вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг жорий йилнинг 23 октябрь куни қабул қилган фармойишига асосан вилоятимизда ўтказилаётган “Адабиёт кунлари” доирасида ташкил этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил сентябрь ойида фарғоналик сайловчилар билан учрашувда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик сиймоларидан бири – Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг ҳаёти ва фаолиятига алоҳида тўхталиб, Қўқон шаҳри марказидаги Фурқат боғида шоирнинг ҳайкалини ўрнатишни таклиф этганди. Кеча бўлиб ўтган байрам тадбири олдидан вилоят ҳокими ва меҳмонлар боғ бўйлаб айланиб, Фурқат ҳайкалининг жойлаштириш ўрни борасида фикр алмашдилар.

Тадбирнинг очилишида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ўзбек адабиётида вилоятимиз ҳудудида туғилиб ўсган ижодкорларнинг тутган катта ўрни ва улар ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти ҳақида тўхталдилар. Давлатимиз раҳбарининг жамиятимизда китобхонликни тарғиб қилиш, адабиётни ривожлантириш борасидаги эътиборлари билан ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши ортаётгани, аҳолининг китобхонлик кўникмаси юксалиб бораётгани, бу борада Фарғона вилоятида ҳам амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида аҳолининг кутубхоналарга қатнови сезиларли кўпайгани, ҳар бир маҳаллада китоб дўконлари ташкил этилгани қайд этилди. “Ёш китобхон” ва “Ёш китобхон оила” республика танловларининг ғолиблари вилоятимиз вакиллари бўлгани ифтихор билан тилга олинди.

Тадбирда юбиляр ижодкорлар ва уларнинг яқинларига вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Шу куни 14 нафар фарғоналик ижодкорлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиндилар.

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари иштирокидаги театрлаштирилган саҳна кўринишлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube