Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ШОИРА МАРҲАБО КАРИМОВА ИШТИРОКИДА "ОИЛАМ БАХТИ ЎЗ ҚЎЛИМДА" МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-12-07 09:06:07    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда бошқарманинг Тошлоқ туман бўлими ташаббуси билан 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Оилам бахти ўз қўлимда” ҳамда “Биз оилавий ажримларга қаршимиз!”шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда тумандаги фаол аёллар, намунали қайнона-келинлар билан бир қаторда нотинч оилалар аъзолари, номуроса қайнона-келинлар, овсинлар иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева, ажрим ёқасида турган эр-хотиннинг танлаган қарори ҳам ўзига, ҳам жамиятга, айниқса, унинг сафига энди қўшилган кичик ёшдаги фарзандларининг тақдирига ҳам салбий таъсир қилишини таъкидлаб, оилавий низоларнинг олдини олиш, оилаларни сақлаб қолиш учун маҳаллаларда ҳаракат қилиш, ёшларга тўғри йўлни кўрсатиш ҳар бир жамият фаолининг бурчи эканини қайд этди. 

Тадбир меҳмони, халқ ардоғидаги шоира Марҳабо Каримова ўзининг тарбиявий аҳамиятга эга шеърлари билан тадбир иштирокчиларини оилавий аҳилликка чорлади.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда "Райҳон" ашула ва рақс халқ дастаси ва туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ота-онани, аҳиллик ва тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Шунингдек, тадбир доирасида туман яраштириш комиссияси ҳамда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида ажрим ёқасида турган оилалар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб 9 жуфт эр-хотинни яраштиришга эришилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube