Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЎШ ТУРГАН ЁКИ ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА МУЛКДОРЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ФАРҒОНА ШАҲРИДА ҲАМ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА 

×

 2021-12-07 23:01:35    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда бўш турган, тўла қувватда фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган йирик объектлар жорий йил дастлабки ойларида хатловдан ўтказилиб, улардан тўла қувватда фойдаланишни йўлга қўйиш, истиқболли режалар учун банк кредитлари тақдим этиш, янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича мулкдорлар ҳамда инвесторлар ўртасида диалог ташкил этилгани ўз самарасини бермоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “Ибрат” маҳалласида жойлашган собиқ “Ип йигирув фабрикаси”нинг бўш турган объектлари негизида ташкил этилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Хусусан, “Vinteks Co” МЧЖ томонидан саноатнинг ўзига хос ноёб ишлаб чиқариш тури бўлган полиэстер ипдан сунъий матолар тайёрлаш лойиҳаси кўздан кечирилди. Келгуси йилнинг март ойида ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳанинг қиймати 2,5 миллион долларга тенг бўлиб, тўлиқ чет эл инвестиция сармояси киритилган. 

Одатда полиэстер ипдан кийим ва уй мебелларида кўп фойдаланилади. Саноатда ҳам кенг қўлланилиб, айниқса, автоуловлар учун воситалар, хавфсизлик камарларида ва бошқа яна бир қатор маҳсулотларда қўлланилади. Вилоятда биринчилардан бўлиб ишга туширилаётган корхонадаги қурилиш ишлари, олиб келинган техникалар билан танишган вилоят раҳбари тадбиркорга корхонани янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг меҳмонлар умумий қиймати 6,7 млрд сўм бўлган “VITA NOVA DIAGNOSTIK” қандли диабет касалини аниқловчи тестни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳа билан танишдилар. У тўлиқ ишга тушса 50 та янги иш ўринлари яратилиши қайд этилди.

Ушбу жойда 2021 йилнинг март ойида иш бошлаган “Constant Trading” масъулияти чекланган жамиятининг жинси матолари ва эркаклар жинси шимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонаси фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Бирлашган Араб амирлигининг “Alpha international Consultanсy DMCC” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур корхона лойиҳаси учун 4,1 миллион доллар сарф этилиб, Туркия ва Хитойнинг замонавий ускуна ва дастгоҳлари ўрнатилган. Бу ерда йилига ўртача 2 миллион погонометрдан зиёд жинси матоси ҳамда 1,5 миллион донадан ортиқ жинси шим ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ҳозирда 80 нафардан зиёд тикувчи ва 50 нафарга яқин турли йўналишлардаги ходимлар фаолият олиб бормоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube