Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА ЗАМОНАВИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ СОНИ КЎПАЙМОҚДА

×

 2021-12-11 10:57:36    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарлари Марғилон шаҳридаги “Марғилон Умар Текс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишдилар.

Замонавий дизайн асосида қуриб битказилган 5 қаватли бинода жойлашган корхонада ҳозирги кунда калава ипни бўяб пайпоқ ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар хорижга экпорт қилинмоқда. Тадбиркор Абдусамад Маъруфов вилоят раҳбарига амалга оширилган ва режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Лойиҳа қиймати 3 млн. долларни ташкил этган корхонада 100 дан зиёд иш ўринлари яратилган. 2022 йилда лойиҳани тўла қувватда амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирда Хитойдан келтирилган янги дастгоҳларни ўрнатиш жараёнларига тайёргарлик кўрилмоқда. 

Шаҳардаги ўрганишлар давомида 3560 нафардан зиёд аҳолиси бўлган “Тошкесар” МФЙда жойлашган, лойиҳа ташаббускори Жалолхон Муҳаммадхонов бўлган “Милано текс” МЧЖнинг трикотаж маҳсулотлари (ички кийимлар) ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан ҳам танишилди. Корхонани йўлга қўйиш учун тадбиркор томонидан 5 млрд. сўм маблағ сарфланган бўлиб, 50-60 турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube